Муаммо ҳақида хабар бериш учун тизимга киринг

Кириш Рўйхатдан ўтиш
Сайт бўйича муаммолар ҳақида бизга телеграм бот орқали хабар беринг! Телеграм ботга ёзиш

Туманлар рейтинги

Бу ерда Тошкент аҳолисининг турли туман ҳокимликлари ва шаҳар хизмат кўрсатиш бўлимларига қўйган баҳосини кўриб чиқишингиз мумкин.

Рейтинг янгиланиш вақти 03:00
Бу қандай рейтинг?

Халқ Назорати сервисига ҳар куни шаҳар аҳолисидан турли шикоятлар келиб тушади — масалан, бузилган лифт, йўлдаги чуқурлар ёки ишламаётган светофор ҳақида. Ҳар бир ариза туман ҳокимликлари ёки уларнинг хизмат кўрсатиш бўлимлари томонидан кўриб чиқилиши, ҳамда ҳал қилиниши керак. Ушбу рейтинг туман ҳокимликлари ва уларнинг бўлимларининг фаолиятига баҳо беради, аҳолидан қанча ариза келганини, уларнинг нечтаси ижобий ва ўз вақтида ҳал этилгани, қайсилар эса жавобсиз қолгани ёки кечиктирилиб ҳал этилганини кўрсатиб беради. Рейтинг ҳар бир туманга 1 дан 10 гача баҳо қўяди. Рейтинг долзарблигини сақлаш учун биз уни ҳар 3 дақиқа янгилаб турамиз.

Халқ Назорати порталида 2025 йил учун Тошкент шаҳри туманлари рейтинги
Тoшкент
  • Барча аризалар:
  • Муддати ўтган: (2022дан қолган: , 2023дан қолган: , 2024дан қолган: )
  • Жараёнда: (норози aҳоли: )
  • Бажарилган:
  • Модератор рад этган:
  • Туманни танланг
    • Барча туманлар
  • Туманни танланг
    • Барча туманлар
    *Ҳар бир устунга босиб, бирор бир туман бўйича алоҳида маълумот олиш мумкин. Рейтинг нимадан ташкил топади?

    Рейтинг 7 та кўрсаткичдан ташкил топади:

    Ёпилган аризалар фоизи — туман нечта аризани ижобий ҳал этганини кўрсатади.

    Кечиктирилган — туман нечта аризани вақтида ҳал қилмаганини кўрсатади. Кечиктиришнинг икки хил тури бор: шу йилга ва ўтган йилгига доир. Бу йилги аризани вақтида ёпмаслик — ёмон, лекин ариза ўтган йилдан бери ёпилмай қолган бўлса — бу икки баробар ёмон.

    Тумандаги таранглик — тумандаги аризасига жавоб кутаётган аҳоли сонини кўрсатади.

    Фаоллик — тумандаги 10 000 кишига нисбатан мавжуд аризалар сонини кўрсатади.

    Ваъдабозлик — туман ҳокимлиги ва унинг бўлимларидан аҳолига юборилган «қуруқ» жавоблар сони. Агар туман уч ёки ундан кўпроқ марта аҳоли аризасига муаммони ҳал қилмасдан қуруқ гап ёзиб юборса, бундай ҳол ваъдабозлик сифатида қайд этилади. Ваъдабозлик ҳоллари сони туман рейтингида йилнинг охиригача сақланиб қолиб, рейтингни доимий тушириб туради. Бу кўрсаткич фақат кейинги йилнинг бошидан нолда қайта ҳисобланади.

    Туман оғирлиги — туманда аҳоли аризаларини ҳал этиш қанчалик қийин эканлигини инобатга олади. Масалан, туманда кўп қаватли уйлар кўп бўлса — уларнинг ҳаммасини бир вақтнинг ўзида назорат қилиш оғир.

    Ижро қобилияти — тумандаги ижрочилар иш самарадорлигини аниқлайди (масалан, ободонлаштириш бош бошқармасини).

    Туман ҳокимликлари томонидан аризаларнинг ижро этилиши ҳолати Фильтрни тиклаш
    Фильтрни тиклаш
    Туман ҳокимликларида мажмуалар бўйича ижро ҳолати Тoшкент
    *Ҳар бир устунга босиб, бирор бир туман бўйича алоҳида маълумот олиш мумкин.

    Кўрсаткичларнинг охирги қисми - коммунал ва бошқа шаҳар хизматларининг ижро қобилиятини қўрсатади. Туман ҳокимликлари кўрсаткичлари каби хизмат кўрсатиш ташкилотларини юкланганлик даражасини ҳам кўриш мумкин. Кўрсаткичларнинг умумий натижаси туман нима учун юқори ёки паст балл олганлигини, қайси хизмат туманга ижобий баҳо бераётганини, қайси бири унинг рейтингини пастга тушираётганини кўрсатади.

    Коммунал хизматлар томонидан аризаларнинг бажарилиши Тoшкент
    Бошқа хизматлар томонидан аризаларнинг бажарилиши Тoшкент
    Рейтинг янгиланиш вақти: 3